Т. Ф. Арипов билан семинар- экскурсия

“Ўзбекистон Республикаси Ўсимлик моддалар кимёси институтининг иш фаолияти” мавзуси бўйича ўтказилган семинар- экскурсия

2017 йил 20 апрель

Семинар ташкилотчиси: Г.Х.Гульметова.

Семинар иштирокчилари:

* Т.Ф.Арипов — Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги.

* Каримов Улуғбек — Ўсимлик моддалар кимёси илмий текшириш институти катта илмий ходими.

* Сосманов Собир — Ўсимлик моддалар кимёси илмий текшириш институти катта илмий ходими.

* П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежининг 31 нафар ўқувчилари

П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи ўқитувчиси Г.Х.Гульметова семинар- экскурсия кириш сўзи билан очиб, семинар- экскурсия ўтказилишидан мақсади

билан таништирди ва сўзни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Т.Ф. Ариповга берди.

Академиги Т.Ф. Арипов ўқувчиларни илмий текшириш институти фаолияти билан қисқача таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимлик моддалар кимёси илмий текшириш институтининг катта илмий ходимлари Каримов Улуғбек ва Сосманов Собир

тақдимот усулида ўқувчиларни илмий текшириш институти фаолияти билан батафсил таништирдилар. Институтнинг асосчиси академик Собир Юнусович Юнусовлиги алоҳида таъкидланди. Хозирги вақтда института 320 ходимлардан 161 илмий ходим, 1 академик, 22 фанлар доктори ва 61 фан номзодлиги тўғрисида маълумот берилди.

Семинар- экскурсия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва уларга тўлик жавоблар олдилар.

Катта илмий ходим Сосманов Собир ўқувчиларни институтдаги лабораторияларда олиб бориладиган ишлар билан таништирди. Институт томонидан ўсимликлардан тайёрланадиган дориларни босқичма-босқич ишларини амалга ошираётганлиги ва уларни тайёрлаётган институт ходимларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Келгусида институт фаолиятида яратилган янгиликлар ҳақида коллежнинг барча ўқувчиларига тарғиб этиш лозимлиги ҳақида таклиф киритилди.