Т. Ф. Арипов билан семинар- экскурсия

“Ўзбекистон Республикаси Биоорганик кимё илмий текшириш институтининг иш фаолияти” мавзу си бўйича ўтказилган семинар- экскурсия

2017 йил 17 март Семинар ташкилотчиси: Г.Х.Гульметова.

Семинар иштирокчилари:

* Т.Ф.Арипов – Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Академиги.

* Ишимов Учкун – биорганика кимё илмий текшириш институтнг катта илмий ходими.

* П.Ф.Боровский номли тиббиёт коллежи ўқувчилари – 31 нафар.

 

Мазкур мавзу юзасидан Г.Х.Гульметова сўзга чиқиб, келишилган режадаги май ойига белгиланган “Биоорганик кимё илмий текшириш институт”га ташриф уюштириш академик Т.Ф.Арипов таклифига биноан март ойига кўчирилганлигини айти.

Семинар –экскурсияни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги Т.Ф. Арипов кириш сўзи билан очди хамда кун тартиби билан таништирди. Шундан сўнг, сўзни Ўзбекистон Республикаси биоорганика кимё илмий текшириш институтининг катта илмий ходими У. Ишимовга берди.

У.Ишимов ўқувчиларни биоорганика кимё илмий текшириш институти фаолияти билан таништирди. Шундан сўнг,катта илмий ходим У.Ишимов институтда ташкил этилган музейга ўкувчиларн таклиф этди.

Семинар- экскурсия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва уларга тўлик жавоб олдилар.

Ўзбекитон Республика Президенти Ш.М.Мирзияев томонидан берилган таклиф бўйича институт томонидан картошка уруғи етиштириш ишларини амалга оширилаётган ҳақида институт ходимларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Келгусида институт фаолиятида яратилган янгиликлар ўқувчилар ўртасида

таништириб борилиши ҳақида таклиф киритилди.

Қарор қилинди:

Семинар-экскурсияда иштирок этган ўқувчилар томонидан барча гурухларда “Биоорганика кимё илмий текшириш институти” фаолияти ҳақида маълумот берилсин. Академик Т.Ф. Арипов билан ҳамкорлик ишлари тасдиқланган иш режаси асосида давом эттирилсин.